Бернат: "Испания терма жамоаси голландлардан реванш олмоқчи"

Aslanov Jasurbek
30 мар 2015
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Хуан Бернат Голландияга қарши ўртоқлик учрашувидан олдин, ЖЧ-2014даги мағлубият учун, голландлардан реванш олиш ниятида эканлигини таъкидлади.

Мундиалнинг гуруҳ босқчида Висенте дель Боске шогирдлари 1:5 ҳисобида аламли мағлубиятга учрашган.

"Бу ўйиндан сўнг, бизда реванш хоҳиши борлигини барча билади. Футбол доимо бундай имконият тақдим этади" - дейди Бернат.

Эслатиб ўтамиз, Голландия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 31 март куни голландияликлар майдонида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com