Бензема Роналдо ва Ромарионинг сурати орқали Мбаппенинг "Реал"га ўтишига шаъма қилди
27 авг 2021 08:53
Янгиликлар
Бензема Роналдо ва Ромарионинг сурати орқали Мбаппенинг "Реал"га ўтишига шаъма қилди
"Реал" футболчиси Карим Бензема Килиан Мбаппенинг трансферига шаъма қилди.
Франциялик футболчи твиттерга Роналдо ва Ромарионинг суратини жойлаштирди - бразилиялик футболчилар тандеми 90-йиллардаги энг кучли ҳужумчилар жуфтлиги деб эътироф этиларди.
"Шунинг учун ҳам мен футболни яхши кўраман", - деб изоҳ қолдирган Бензема сурат остига.
Мбаппе ва Бензема Франция терма жамоасида тўп тепишади. Энди улар битта клуб шарафини ҳимоя қилишга яқин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар