Бензема Дешам билан можаро туфайли Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин
19 дек 2022 12:16
Янгиликлар
Бензема Дешам билан можаро туфайли Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин
Франция термаси ҳужумчиси Карим Бензема терма жамоани тарк этиш эҳтимоли мавжуд.
Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Футболчи ва бош мураббий ўртасидаги можаро Бензема жароҳати туфайли майдонга тушмаган Жаҳон чемпионати вақтида келиб чиқди. Мураббий Бензема даволаниш вақтида алоқага чиқмаганидан ҳайрон.
Бензема президент Эммануэль Макроннинг Қатардаги ЖЧ финалига келиш таклифини рад этди.
54 ёшли Дешамнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 31 декабрида якунига этади. Мураббий 2012 йилнинг июлидан буён терма жамоани бошқариб келмоқда. Ўн йил ичида францияликлар жаҳон чемпиони (2018), Миллатлар Лигаси ғолиби (2021) ва иккита мусобақа кумуш медали соҳиби бўлишди: Европа чемпионати (2016) ва Жаҳон чемпионати (2022).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар