UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  0 16:22Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди  0 15:54Нико Уильямс нима учун "Атлетик"дан "Барселона"га ўтмаганини тушунтирди  2 15:27Тожикистон футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевнинг аҳволи оғир  8 15:06Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди  2 14:39Меньян 2026 йилда эркин агент бўлиши мумкин. Аллегри бу борада нималар деди?  0 14:14Алишер Одилов: "4 йил ичида ким билан қандай гаплашиш кераклигини билиб олдим"  1 13:48Вальверде: "Реал" мураббийлар штаби ва футболчилари аввалгидан ҳам кўпроқ иноқ"  1 13:20Манба: "Бунёдкор" легионери "Андижон"га ўтмоқда  4 12:57Тимо Вернер "Интер Майами"да Мессининг жамоадоши бўлишни истайди  1 12:29Суперлига. "Гол+пас" тизимида ким олдинда?  6 12:02"Барселона" футболчиси 2 ҳафта давомида майдонга туша олмайди  2 11:30"Барселона" Фликнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлади  4 11:01Алишер Одилов Россиядаги фаолияти нима учун ўхшамагани сабабини айтди  9 10:39Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини Суперлигада давом эттиришга яқин  5

Бензема бир неча йилдан бери қўлида боғич билан ўйнайди. Сабабини биласизми?! Янгиликлар

Бензема бир неча йилдан бери қўлида боғич билан ўйнайди. Сабабини биласизми?!

Келинг, бугун Карим нима учун қўлини боғлаб олиши ҳақида гаплашамиз.

Айни дамда Карим Бензема дунёнинг энг яхши футболчиси. Обрўли нашрлар "Олтин тўп" учун овоз бериш жараёнида французга биринчи ўринни беришмоқда. Ҳа, унинг самарадорлиги шунчаки ажойиб. Лекин Бенземанинг анча вақтдан бери кўпчилик кўникиб улгурган ўзига хос бир жиҳати бор. У бир неча йилдан буён қўлига боғич боғлаб майдонга тушади, бироқ ҳамма ҳам бунинг сабабини билмайди.

Россиялик журналист Николай Егоричев "championat.asia" учун махсус шу масалани ўрганиб чиқди. Олдиндан айтиб қўяйлик, бунинг бир неча сабаблари бор!


Барчаси нимадан бошланган?

2019 йилнинг январь ойида Карим Бензема "Бетис" ҳимоячиси Марк Бартрага урилиб кетиб, қўли билан ёмон йиқилиб тушади. Бунинг натижасида, французнинг ўнг жимжилоғи шикастланади ва ўйинни давом эттира олмаслигини билдиради. "Реал"нинг ўша пайтдаги устози Сантьяго Солари учрашувдан сўнг Бензема бармоғини синдириб олганини тасдиқлайди. Бироқ орадан олти кун ўтиб, Карим "Севилья"га қарши баҳсда майдонга тушади.



Ўшанда франциялик ҳужумчи фақатгина Испания Кубоги доирасидаги "Леганес"га қарши ўйинни ўтказиб юборган.

"Карим оғриққа қарамай, характер кўрсатиб, жамоаси манфаатини устун қўйди. Операция куни ҳали белгиланмади, бу ҳақида кейинроқ қарор қабул қилинади", — деган эди Солари.

Бенземанинг ўзи эса шундай фикр билдирган:

"Аввалига бармоғимга тош билан зарба беришгандек бўлди, кейин — худди уни кесиб ташлашгандек".


Нега Бензема операция қилдирмайди?

Бенземанинг жимжилоғи синди. "Реал"ни эса олдинда қийин баҳслар кутиб турарди: Испания Кубогида "Барселона", чемпионатда "Атлетико" ва Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида "Аякс". Шу туфайли Карим операцияни кейинроққа қолдирди.

Ўшандан буён Бензема қўлидаги ҳимоя тасмаси билан ҳаракатланади. Ҳар учрашув бошланишидан аввал форварднинг синган бармоғига махсус ҳимоя шинаси қўйилади ва бинт билан боғланади. Жимжилоқни номсиз бармоққа маҳкам бирлаштириб қўйишади. Ҳар гал бунга 20 дақиқа сарфланади, шина ва бандажнинг нархи — тахминан 40 евро. Бензема операциядан қочишга уринди ва шифокорлар билан маслаҳатлашди. Улар эса буни бошқа йўл билан даволашнинг иложи йўқлигини таъкидлашди. Бироқ Карим ҳамон операцияга рози эмас — жарроҳлик амалиёти сабаб футболчи икки ойга сафдан чиқиши мумкин. 2019/2020 йилги мавсум Бензема жамоага зарар етказмасдан операция қилдириши мумкин эди, чунки ўшанда коронавирус туфайли барча мусобақалар тўхтатилган эди. Бироқ Карим буни амалга оширмади. Афтидан, шундай юришга ўрганиб қолган шекилли...



Баъзилар, французнинг боғичи унга омад келтиради деб ҳисоблашади. Эҳтимол, бу фикр ҳам қайсидир маънода тўғридир?! Ахир ўша воқеадан сўнг Каримнинг ёшига қарамай, унинг самарадорлиги борган сари ошмоқда...


2017/2018 йилги мавсум: 47 ўйин, 12 гол, 11 ассист;
2018/2019 йилги мавсум*: 53 ўйин, 30 гол, 11 ассист;
2019/2020 йилги мавсум: 48 ўйин, 27 гол, 11 ассист;
2020/2021 йилги мавсум: 46 ўйин, 30 гол, 9 ассист;
2021/2022 йилги мавсум*: 41 ўйин, 41 гол, 13 ассист.

*2018/2019 йилги мавсумда Карим Бенземанинг бармоғи синган. 2021/2022 ҳали тугамади...


Карим — боғич билан ўйнаётган биринчи футболчи эмас

Боғич Карим Бенземанинг "фишка"сига айланди. Қизиғи шундаки, ўз даврида Жейми Варди шунга ўхшаш боғич тақиб юрган — 2015 йил сентябрда "Астон Вилла"га қарши баҳсда билаги синади. Ҳозир "Лестер" форварди ҳеч қандай боғич тақмайди.



Аммо Луис Суарес ҳам худди Бенземадек сабаб билан қўлига боғич боғлайди, шекилли. "Ливерпуль" сафидаги учрашувлардан бирида билак суяги дарз кетади. Шундан кейин қўлидагини қолдириб, ўйнашда давом этади.



"Биз, футболчилар, жуда иримчимиз", — тушунтиради Суарес.


Николай Егоричев "championat.asia" учун махсус

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика