Бенитес: "Манчестер Юнайтед" билан баҳсда "Ньюкасл"нинг мақсади 3 очко"

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2017
"Ньюкасл" бош мураббийи Рафаэль Бенитес "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг 12-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Мақсадимиз уч очко олиш. Яхши ва кўп гол урадиган жамоага қарши қийин баҳс кутиб турибди. МЮ кўплаб ўйинларда гол ўтказмаяпти. Уч очко тўплаш учун ҳужум қилишимиз ва гол уришимиз керак. Биринчи дақиқадан охиргисигача ҳужум қилишни истаймиз, аммо буни уддалай олишимиз номаълум. Шу сабабли ҳимоя ва қарши ҳужумга қаратилган режага эга бўлишимиз керак" - дейди Бенитес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Chronicle Live