Бенатиа: "Манчестер Сити" ва "Челси" мени сотиб олишмоқчи эдилар"

Aziz Tukhtamuradov
8 сен 2014
"Бавария" ҳимоячиси Мехди Бенатиа "Манчестер Сити" ва "Челси"дан таклиф олганини маълум қилди.
"Манчестер Сити" ва "Челси" мени сотиб олишмоқчи эдилар. "Реал" ва "Барселона" ҳам ўз таклифларини юборишди.

Буни "Рома" спорт директори Вальтер Сабатини билан муҳокама қилдим. У клуб мени сақлаб қолмоқчи экани лекин пул кераклигини айтиб ўтди. Хафа бўлдим, чунки "Рома"да кўп йиллар ўйнамоқчи эдим. Бироқ "Бавария"га ўтганимдан мамнунман", - дейди Бенатиа.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru