Бельгиядаги марокашлик мухлислар ғалабадан сўнг оммавий тартибсизликлар содир этди
28 ноя 2022 15:50
Янгиликлар
Бельгиядаги марокашлик мухлислар ғалабадан сўнг оммавий тартибсизликлар содир этди
Куни кеча "F" гуруҳида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди ва Бельгия Марокаш учрашувида кичик сенсация қайд этилди, Марокаш терма жамоаси Бельгияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдан сўнг Бельгия пойтахти Брюссель марказида оммавий тартибсизликлар содир бўлган.
Марокаш термасининг 150 га яқин футбол мухлиси жамоасининг ғалабасидан сўнг шаҳар марказига йўл олади ва тартибсизликлар содир этади. Улар шаҳар марказида ахлат қутиларини ёқишган, автомобилларга зарар етказишган ва дўконларни ўмаришган. Футбол мухлисларининг бундай тажовузкор ҳаракатлари полиция эътиборини тортган, шундан сўнг полициячилар шаҳар марказидаги жанубий вокзал кўчаларини ўраб олишади, лекин тартибсизликни келтириб чиқарган мухлислар полициячиларга ҳам қаршилик кўрсатишади. Бу ҳаракатларга жавобан полиция водомёт ва кўзни ёшлантирувчи газни ишлатишга мажбур бўлади.


Шаҳардаги тартибсизликлар сабаб бир неча метро бекатлари ҳам вақтинчалик ёпилди.
Полиция берган хабарга кўра, тартибсизликларда қатнашган 10 нафар шахс қўлга олинган.


"Бугун эса Антверпен ва Льеж шаҳарларида ҳам тартибсизликлар содир бўлди", – дея ҳабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси 2-турдан сўнг бор-йўғи 3 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. Бельгия сўнгги турда қийин рақиб Хорватияга қарши майдонга тушади.
Абдулвосит тайёрлади
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар