Бельгия терма жамоаси дарвозабони коронавирус билан касалланди

Sherzod Nurmatov
11 ноя 2020
"Блэкберн" дарвозабони Томас Камински Бельгия терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади, чунки унинг коронавирус учун топширган тести мусбат натижани кўрсатган.

28 ёшли футболчи аллақачон терма жамоа ихтиёрини тарк этган.

Алоҳида айтиб ўтиш жоиз, Камински Бельгия термаси таркибида ҳали биронта ҳам ўйин ўтказмаган. Илгари у фақат ёшлар жамоаларида ўйнаган. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: rbfa.be