Бельгия 2010 йилдан бери илк марта кетма-кет икки расмий ўйинда мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
10 окт 2021, 23:06
Бельгия терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида учинчи ўрин учун кечган баҳсда Италия терма жамоасига ютқазди (1:2).

Аввалроқ турнир ярим финалида Роберто Мартинес шогирдлари Францияга имкониятни бой берганди (2:3).

Бельгияликлар шу тариқа 2010 йилдан буён кетма-кет иккита расмий ўйинда мағлуб бўлди.

Ўшанда терма жамоада кетма-кет уч мағлубият қайд этилганди: 2009 йилнинг октябрь ойида Эстонияга қарши (0:2), 2010 йилнинг сентябрида Германияга (0:1) ва Туркияга (2:3) қарши ўйинлар бой берилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta