Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди

Alisher
4 май 2024
Беларусь спорт вазирлиги лигаси иккинчи тур доирасида "Миори" жамоаси "Россони"ни 50:0 ҳисобда таслим этди.

Ўйин 4 майда бўлиб ўтди. Мезбонлар меҳмонларга жавобсиз 50та гол уришди — илк бўлимда 24та, иккинчисида 26та.

Спорт вазирлиги лигаси — Беларусь чемпионатининг куч жиҳатидан учинчи дивизиони.

Беларусь футбол федерацияси 4 май куни 6 майда лигани ўтказиш формати бўйича ижроия қўмитаси йиғилиши бўлишини маълум қилди. Шу сабаб бунгача ўтказилган ўйинлар турнирдаги аҳамиятини йўқотиши мумкин.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia