Беларусь чемпионатида илк марта аёл бош мураббий тайинланди
04 авг 2021 00:15
Янгиликлар
Беларусь чемпионатида илк марта аёл бош мураббий тайинланди
Беларуслик мутахассис Елена Адамчук "Пружани" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
Шу орқали у Беларусь чемпионатларида жамоа бошқарувини қўлига олаётган илк аёл бош мураббийга айланди.
Айни дамда "Пружани" жамоаси 9 очко тўплаган ҳолда Шарқий-Брест дивизиони зонасида 6-ўринни эгаллаб турибди. Етакчи "Малорита" ҳисобида эса 28 очко бор.
Бунга қадар Адамчук "Неман", "Надежда" ва "Виктория" каби жамоалар таркибида, шунингдек, Беларусь аёллар термаси сафида ҳам майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар