Белараби “Бавария”га қарши ўйиндаги қўполлиги сабаб 4 та ўйинга дисквалифкация қилинди

Карим жазоланди.

“Байер Леверкузен” жамоаси ярим ҳимоячиси Карим Белараби Германия чемпионатининг ўтган турида “Бавария” футболчиси Рафиньяга ишлатган қўполлиги сабаб 4 та ўйинга дисквалифкация қилинди. Шу билан бирга Карим футболчига етказган жароҳати сабаб 10 минг евро миқдорида жарима ҳам тўлайди.

Белараби қарор юзасидан бир сутка давомида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


Манба: Kicker