UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  0 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  11 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  3 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  61 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2

Бекзод Қодирқулов: "Ой охирида барча билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади деган умиддамиз" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Ой охирида барча билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади деган умиддамиз"

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер" (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун қийин ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ўтган турларда ютқазганди ва шу боис бугун ғалаба учун майдонга тушишди. Йигитларга раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. "Арал" асосан бўйдор ҳужумчиларга узун пас бериш орқали ўйнашини билардик, бунга тайёр эдик. Тезкор гол ҳам бизга ёрдам берди. Кетма-кет мағлубиятдан кейин бугунги ғалаба йигитларга яхши кайфият олиб келди. Аввало бу ғалабани сирдарёлик ва янгиерлик футбол мухлисларига бағишлаймиз", - дейди Бекзод Қодирқулов.

- "Янгиер" бугун ниманинг ҳисобига ғалабага эришди?

- Бугун футболчиларим охирги ўйинга чиққандек ўйнашди. Барча ўйинчиларим бир жамоа бўлиб ўйнади.

- "Янгиер"нинг ҳозирги мақсади қандай?

- "Янгиер" доим ўз олдига ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш учун ўйнайди. Кейинги йилга тайёргарликни ҳозирдан бошладик. Йигитлар буни ҳис қилиб туришибди.

- Клубнинг молиявий ҳолати қандай?

- Барчаси жойида, ойлик ва маошлар ўз вақтида бериб борилмоқда. Клубимиз раҳбари Маҳмуд ака Шерқуловга раҳмат айтаман. Ҳар томонлама ёрдам бериб турибдилар. Ўзлари ваъда бергандек ой охирида барча билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади деган умиддамиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика