Бекзод Қодирқулов: "Ғалабага "Хоразм"дан кўра биз яқинроқ эдик"

Narzulla Saydullayev
22 окт 2021
Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Янгиер" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов ўз фикрларини билдирди.





"Жанговар ўйин бўлди. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ҳаракат қилди. Олдинги мағлубиятдан кейин "Хоразм"ни яхшилаб ўргандик, "Арал Самали"ни сафарда ютганимиздан кейин йигитларимизнинг руҳияти кўтарилди. Бугун ҳам ғалабага биз яқинроқ келгандик, иккинчи таймда кўп вазиятлар бизда бўлди, аммо якуний зарбада хатолар қилдик.

"Хоразм" биз учун ноқулай рақиб, бу жамоада яхши ўйинчилар жамланган. Пастки тўртликда айнан "Хоразм"нинг таркиби кучлироқ, шу боис бу жамоанинг очколари кўпроқ.

Легионерлар мавсум бошида 4 нафар эди, биринчи даврадан кейин икки легионердан воз кечдик. Ҳозир таркибимизда қолган Ландри ва Жеромнинг ўйинлари бизни қониқтирмоқда. Уларга кейинги йил учун ҳам шартнома таклиф қиламиз.

Молиявий ҳолатимиз барқарор, бугунги ўйинга ҳам мукофот пули берилиши айтилганди. Йигитлар ойликлардан нолишгани йўқ.

Муҳаммадқодир Раҳимберганов ёш, келажаги порлоқ футболчи. Бугун захирадан майдонга тушиб, жамоамизга муҳим очко келтирди. Таркибимизда ёш футболчилар кўп, уларга доим имконият берамиз", - дейди Бекзод Қодирқулов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia