

Учрашувнинг 84-дақиқасида маямиликлар ярим ҳимоячиси Ромео Бекхэм жарима зарбасидан чиройли тарзда рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди – 3:1.
Бу 19 ёшли хавбекнинг “Интер Майами”даги илк голи бўлди. Бунгача эса унинг ҳисобида 7 та ассист бор эди.
Эслатиб ўтамиз, Дэвид Бекхэмнинг ўғли бунгача “Арсенал” ёшлар жамоасида ҳаракат қилган.



