UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 3:2 (матнли трансляция)  88 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14

Бекхэм ва Роналдо Осиё ўйинларида иштирок этди Янгиликлар

Бекхэм ва Роналдо Осиё ўйинларида иштирок этди

Дэвид Бекхэм Осиё ўйинларида Роналдо билан бир жамоада дебют қилди, фақат футбол турнирида эмас.

Ҳиндистонлик Дэвид Бекхэм Элкатоҳчунго ва Роналдо Лайтонжам Сингх велоспорт бўйича Хитойда ўтказилаётган Осиё ўйинларида иштирок этишди.

Роналду сешанба кунги спринт баҳсларида жамоасига бешинчи ўринни эгаллашида ёрдам берди. 

Бекхэм эса чоршанба кунги спринт баҳсларида тўққизинчи ўринни эгаллади.

"Менинг отам миллий терма жамоада ўйнаган ва Дэвид Бекхэмнинг ашаддий мухлиси эди. Онам шифохонага келганида, ўғил фарзанд дунёга келса, Дэвид Бекхэм деб исм қўйилишини айтишган. 14 ёшимгача футбол ўйнаганман, 2017 йилдан бери велоспорт билан шуғулланаман", деди Элкатоҳчунго.

Лайтонжамнинг отаси эса бразилиялик футбол сеҳргари Роналдиньо (асл исми Роналдо)нинг ашаддий мухлиси эди. 

2002 йилги жаҳон чемпионати пайтида иш билан Кашмирга борган Лайтонжамнинг отаси Роналдиньонинг Англия дарвозасини ишғол қилишига баъзи дўстлари билан пул тиккан, якунда бразилиялик футболчи гол уриб, жамоасининг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшган. Учрашув якунланганидан бир неча дақиқа ўтгач, отанинг телефони жиринглаб, деярли 2000 км масофа нарида фарзанди дунёга келгани ҳақида хабар беришган. 

"Роналдиньо тепган тўп дарвозага киргач, дунёга келган бўлсам керак. Ўша куни отам мўмайгина пул ютиб олган. Шу боис бўлса керак, машҳур исмга эга бўлдим. Бу мен учун омадли ҳисобланади", деди ҳиндистонлик спортчининг ўзи.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика