Бекхэм жамоасига "Арсенал" собиқ ўйинчиси бош мураббий этиб тайинланиши мумкин

Alisher
26 ноя 2019
MLSнинг янги жамоаси "Интер Майами" ўзига бош мураббий қидирмоқда.

Бекхэмнинг клуби шу қатори "Арсенал" ва Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейранинг вариантини кўриб чиқмоқда.

Виейра ҳозирги пайтда "Ницца"ни бошқармоқда. Клуб Франция чемпионатида 15-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" 2020 йилги мавсумдан MLSда дебют қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: CBS