

Бекхэм "Синф-92" деб номланувчи - МЮ академиясининг 1992 йилдаги битирувчилари каби "Солфорд" акцияларини харид қилди. Ака-ука Невиллар, Пол Скоулз, Райан Гиггз ва Никки Баттлар 10%дан акция сотиб олишган.
Шанба куни "Солфорд" уйида 5-лиганинг аутсайдери "Довер Атлетик"ни қабул қилди. Ушбу ўйинга Бекхэм ташриф буюрди. Афсонанинг ташрифи "Солфорд" мухлислари учун катта воқеага айланди, шу сабабли Бекхэм 30 дақиқа давомида стадион олдида ишқибозларга дастхат тарқатиб, улар билан суратга тушди.



Бекхэм ўйин натижасидан мамнун бўлмагани аниқ, чунки унинг жамоаси 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. "Солфорд" турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

