"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади

Omonjon To`xtamirzayev
21 май 2024
"Байер" клуби бош директори Фернандо Карро ҳимоячи Йосип Станишичнинг келажаги ҳақида гапирди.

Хорватияликнинг трансфер ҳуқуқи "Бавария"га тегишли ва ортда қолган мавсумни у Леверкузенда ижарада ўтказди.

"Станишичнинг Мюнхеннинг "Бавария" билан шартномаси бор ва ҳозирча ҳеч нима ўзгаргани йўқ, ўйлашимча, у "Бавария"га қайтади.

Агарда Йосипнинг ўзи буни истаса ва вазият бўлса, у албатта қайтади("Байер"га). Бироқ айни дамда ҳолат ундай эмас".

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган мавсум Станишич "Байер" сафида Бундеслиганинг 20 ўйинида майдонга тушди ва 3 та гол уриб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо