UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Токио-2020. Испания, Япония, Жанубий Корея плей-оффга йўл олди, Франция, Аргентина ва Германия мусобақа билан хайрлашди  1 18:47"Торино" Белоттига янги шартнома таклиф қилди  0 18:24"Боруссия" Холандни сотмайди  0 18:22Грузия чемпионатида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи "Сурхон" билан шартнома имзолади  1 18:01"Арсенал" ёзда Эдегор билан шартнома имзолаши мумкин  1 17:38Бускетс, Альба ва Брэйтуэйт "Барса" ихтиёрига келишди, Месси ва Агуэро эса ҳали йўқ  1 17:16"Бавария" ва "Боруссия" Кьеза учун даъвогарлик қилишмоқда  0 16:55Карикатура: Мбаппенинг орзуси барибир "Реал"!  7 16:51Николо Скира: Элдор Шомуродов "Рома"га ўтишга яқин  41 16:28"Реал" ҳимоячиси Алаба коронавирусга чалинди  1 16:19"Сити" собиқ футболчиси Варан ҳақида: "У ван Дейк ёки Диашдек бўлишига ишончим комил эмас"  10 16:08"Насаф"га фаолияти давомида 150та гол урган ҳужумчи келмоқда"  82 16:05Ёзги келди-кетдилар ёхуд энг кўп ўзгариш қайси жамоада?  6 16:04"Вильярреал" Альбиоль билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  0 15:47Сречко Катанецга нима сабабдан беш ой маош тўланмагани маълум бўлди  10

Бахтиёр Ашурматов вақтни чўзиш, Одил Аҳмедов ва Дилшод Раҳматуллаев ҳақида гапирди Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов вақтни чўзиш, Одил Аҳмедов ва Дилшод Раҳматуллаев ҳақида гапирди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




Ўйин ҳақида

"Локомотив" бу мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўйган ва шунга яраша таркибини яхши футболчилар билан шакллантирган. Жамоа мавсумни муваффақиятсизлик билан бошлаганига қарамай, охирги турларда ўзини яхши томондан кўрсатаётган эди. Бугун жуда мураккаб ўйин бўлди.

Ўйинга қадар 7-ўринда тургандик, агар ютқазсак, 10-ўринга тушиб кетардик. Учрашув бошланишидан аввал йигитларга улар 10-поғонага муносибмасликларини тушунтирдим. Улар ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр ҳолатда ўйинга чиқишди. Футболчилар охиригача курашиб, жанговар ўйин кўрсатишди. Шогирдларимни, раҳбарият ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман!

- "Қўқон-1912" жорий мавсум сафар ўйинларида "Пахтакор" билан бирга барчадан яхшироқ натижа кўрсатяпти. Уйда эса бунинг тамоман акси - атиги 2 очко тўпланди. Бунинг сабаби нима?

- Чунки бизнинг майдонимизга келадиган жамоалар 2-рақамга ўтиб олишади ва қарши ҳужумларда имконият пойлашади. Биз шу туфайли позицион ҳужумларга зўр беришга мажбур бўламиз. Жорий мавсум шу туфайли қарши ҳужумлардан кўп гол ўтказиб юбордик. Бундан ташқари, Қўқондаги дуранг бошқа жамоалар учун ғалабага тенглигиниям таъкидлаш керак...

Сафарда эса тескари ҳолат юз беради. Бизда 2-рақам остида ўйнаш имконияти пайдо бўлади ва биз бундан унумли фойдаланяпмиз. Бугун ҳам қарши ҳужумлардан фойда чиқариш учун таркибга М. Ҳасанов ва Ш. Норбеков сингари тезкор футболчиларни киритгандик. Бу орқали "Локомотив"ни тезкор қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилдик.

Қисқаси, бизга ҳозир 2-рақамда ўйнаш қулайроқ. Чунки ярим ҳимоямизда муаммолар бор. Мавсум аввалида тўпни жуда яхши назорат қиладиган Қувондиқ Рўзиев кетиб қолди ("Навбаҳор"га), Суҳроб Бердиев эса узоқ муддатдан кейин энди сафга қайтди. Суҳроб уйдаги ўйинларда ҳам асосий таркибда тушса, барчаси ўзгаради, деб ўйлайман.

- Нейтрал мухлисга қўқонлик футболчиларнинг бугунги ўйини ёқмади. Сабаби шундаки, шогирдларингиз 2-таймда жуда кўп вақт чўзиб юборишди...

- Мен бунга жуда қаршиман. Лекин, биз очко йўқотган ўйинларга назар солсангиз. Рақиблар бугунгидан 3 баробар кўпроқ вақт чўзишган. Афсуски, бу футболнинг бир қисми. Чунки Ўзбекистондаги шароит натижа учун ўйнашни тақозо қиляпти. Бироқ, бу футболнинг жозибасини ўлдиради ва мухлисларга ёқмаслиги табиий.

Масалан, "Сўғдиёна" билан ўйинда биз ҳужумлар қилдик, рақиб жамоа вақт чўзишга ҳаракат қилди. Кўп вақт йўқотилди, биз мағлуб бўлдик. Аммо, ўйин унутилади - натижа қолади. Юқорида айтганимдек, бугун натижа жуда муҳим эди. Мағлуб бўлса, қуйи поғоналарга тушиб кетардик. Футболчилар натижани сақлаб қолиш учун бироз вақт чўзишган бўлиши мумкин. 

Аммо, кўпайиб кетди деб айтмаган бўлардим. Масалан, Бекмуродов йиқилган вазиятда шифокорлар унинг кўнгли айниётганини айтишди ва Фарҳодни захирага олдик. Дарвозабонга келсак, рақиб форварди билан тўқнашув юзага келса, дунёдаги исталган голкипер бундан фойдаланишга ҳаракат қилади. Агар қайсидир вазиятлар ёқмаган бўлса, мухлислардан узр сўраймиз.

- Бир ҳафтадан кейин "Насаф" билан ўйнайсизлар. Қарши жамоасига қарши ротациялар кўп бўладими?

- Бугун ўйнаган футболчиларга эътироз йўқ. Улар ғалаба учун борини беришди. "Насаф" билан учрашувгача анча бор. Биз таркибни ўйин куни футболчиларнинг ҳолати ва рақибдан келиб чиқиб танлаймиз.

- Мурод Холмуҳаммедов бир неча бор бурчак зарбаларини дарвозага йўналтирди. Бу футболчининг шахсий ташаббусими ёки сизнинг кўрсатмангиз?

- Бизда Ҳасанов ва Холмуҳаммедов каби стандарт вазият усталари бор. Ўйинга тайёрланиш жараёнида стандартлар масаласида алоҳида ишлаймиз. Уларга шундай кўрсатма берилган. Аммо футболчи вазиятдан келиб чиқиб, ташаббусини ўз бўйнига олиши ҳам мумкин.

- Мавсум бошланишидан олдин кетган Рўзиевнинг ўрни тўлдирилмагани ҳақида айтдингиз. Танаффусга оз қолди. Жамоага олиб келиш учун кимларнидир кўзлаб қўйдингизми?

- Қувондиқни гапирганимнинг сабаби унинг йўқлиги кўп ўйинларда сезилди. Биз қишда Дилшод Раҳматуллаев билан келишувга эришгандик. Аммо, охирида трансфер амалга ошмади. Ёзги трансфер ойнасида Дилшод таркибимизга қўшилиши керак. Чунки у билан оғизаки келишувимиз бор.

Афсуски, сўнгги йилларда футболимизда юқори техникали ўйинчилар камайиб кетди. Мана, "Локомотив" таркибида Жавоҳир Сидиқов бор. Биз бу футболчини ҳам таркибимизда кўришни хоҳлардик. Лекин, хоҳлаган ўйинчиларимизнинг барчасини таркибга жалб қилолмаймиз. Чунки уларнинг шартномаси бор.

Ҳозир олдимиздаги ягона вариант: агар "Металлург" қўйиб юборса, Дилшод Раҳматуллаев Қўқонга келади.

- Терма жамоамиз саралашнинг 2-босқичида қолиб кетди. Бу ҳақда 2 хил фикр билдириляпти. Кимлар футболимизнинг даражаси шу деса, бошқалар буни алдамчи ҳолатлиги ҳақида гапиряпти. Сизнинг фикрингиз?

- Барчамиз йигитларга мухлислик қилдик, дуо қилдик. Афсуски, муваффақиятсизликка учрадик. Мен аниқ айтишим мумкинки, бизнинг даражамиз бундан юқори. Чунки таркибимизда Шомуродов, Аҳмедов, Машарипов, Алибоев, Ашурматов, Шукуров синагари легионерлар бор эди. Мени ҳайрон қолдирган 2 жиҳат бор:

1. Хўп, бош мураббий таркиб танлашда хато қилибди. Ўйинга қадар наҳотки унинг ёрдамчилари мутахассиснинг фикрини ўзгартира билмаган.

2. Бу жиҳат мени бироз ранжитди. Йилнинг энг муҳим ўйинида барча бирлашолмади. Вадим Карленовичга ишониб топширдикми, уни охиригача қўллаб-қувватлашимиз керак эди. Аммо, муҳим ўйин олдидан айрим интервьюларда терма жамоа қайтгач, Абрамов ўзгартирилиши ҳақида гапирилди. Унинг ўрнига даъвогарлар ҳам тайёрлигини айтди. Бу жиҳатлар мураббийнинг кайфиятига салбий таъсир қилади. Ҳозир барча уни айблаяпти. Аммо, айтишим мумкинки, ғалаба қозонишни энг кўп хоҳлаган киши Вадим Карленович эди.

- Терма жамоамизнинг сўнгги 10 йилдаги етакчиси фаолиятини якунлади. Аҳмедовнинг ўрнини етакчи сифатида яқин йилларда ким боса олади?

- Одил Аҳмедовнинг ватанпарварлигига қойил қолиш керак. У Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин захирада ўтиришга тайёрлигини ҳам айтган. Аммо, мураббийлар уни бир неча ойлардан бери ўйнамаган позициясига туширишди. Мухлислар ундан норози бўлмасликларини сўрардим. Чунки Одил бу вазиятда айбсиз айбдор бўлиб қолди. Унинг келажакдаги фаолиятига омад тилайман. Соғ ва саломат бўлсин.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

+7   
21 июн 01:13:23
Bu shunchaki o'yin
Саудия билан уйинда голлар кайси позиция хатосидан кейин булди? У футболчига тандем ким эди? Унинг тогаси ким? Кароче, нохолис фикр! Чайнамаймиз. 4 йил кутамиз! Яна ва яна...
+4   
21 июн 01:03:45
Baxriddin Abdullayev
Брат канака Ашурматов жиян булса койиллатса койиллатмаса гапираверарканда а? Мана шу вазиятга хам кариндошни макталиши асл узбек футболининг юзи булади
+1   
21 июн 12:34:35
Алек Каюмов
Упрямство не всегда означает принципиальность.Иногда это называется глупость,хотя я бы не назвал его глупым.Может другие цели преследовались и скрыты за упрямством.О чём я пишу,а о провале сборной.Когда получили 6 мячей от Австралии,можно это назвать ошибкой включение Ахмедова стоппером.Но когда в Ташкенте получили три мяча,я назвал это упрямством.Но когда в Эр-Рияде еще получили три мяча,у меня возникли подозрения...Всем известно,хавбек гость в своей штрафной,а хозяин тут стоппер и когда с завидным упрямством наступают на одни и те же грабли,я развожу руки.В память лезут такие нецензурные слова,просто приходиться глушить хорошим коньяком.
+1   
21 июн 02:14:39
Drongo
Muhammad12 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Baxtiyor Ashurmatov samimiy inson.
Ту́гри, Бахтиёр Ашурматов билан 4-5 йил олдин у́глимни футболга берганимда, кийм алмаштириш хонасида болларимизни кийимни алмаштирган пайт у́гилларимиз хакида гаплашип колдик. Жуда киска сухбатта Бахтиёр Ашурматов оддий, самимий инсонлиги билинди.
+1   
21 июн 01:14:47
R.R.S
Ашурматовни нутқи яхши усибди. Самимий яхши инсон. Омад ишларингизга ака
+1   
21 июн 01:07:15
Davronbek Beshariq
Бизнинг МТЖ га хориждан минг кучли мураббий келсин, бизнинг ландовур, кузи ёниб уйнамайдиган футболчиларимиз билан ЖЧ га чика олмаймиз. Минг афсус....
+1   
21 июн 01:03:25
Muhammad12
Baxtiyor Ashurmatov samimiy inson.
   
21 июн 19:29:36
Азамат0968
Нима учун ёнидагилар унинг фикрини ўзгартиришмади,таркиб танлашда хато қилганини айтишмади дейдими?. Гап қайтарадиган бўлса ёрдамчи бўлиб ишлай олмайдику.
   
21 июн 15:41:03
Bu shunchaki o'yin
Dilshod Pardayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xo'p,taktika o'zgacha bo'ldi,shunchaki futbolchilar o'z boshidan baland sakray olmadi,demak,Abramov bilan fikrlaringiz bir joydan chiqyaptiku,shunda.
Абрамовни шу узгача тактикаси буса, футболчилар зур уйнаган буса хозир бу ахволга бумасдикку, тушунмадим.
   
21 июн 12:19:57
intilganga tòle yor
Terma jamoa yutsa kayfiyatlar ham yahshi bõladi,yahshinatija kõrsatolmasa 2-3 kunlab kayfiyat yahshi bõlmaydi.Ġalabalar davomli bõlsa saytda ham faqat yashi fikrlar,sharhlar yoziladi.U qanday bõlsa ham vatan jamoasi bor bõlsin!
   
21 июн 11:56:12
Сардор Бек
Барибир абрам айбдор
   
21 июн 10:28:53
Футбол мухлислар учун
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тога эмас амаки...
Салом Бахтиер Ашурматов Рустам Ашурматовнинг тогаси бу аник факт Бахтиеракани синглиси ва фарзандлари хам Ашурматов фамилиясида колишган
   
21 июн 10:23:02
Dilshod Pardayev
Bu shunchaki o'yin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тизимдаги хатолар, футболда уйин куриш сестемаларидаги хатолар хакида бундан 12 йил олдин УФФ. Уз сайтида гапирганмиз. Футбол "профессори"гаям чикканмиз. Шунча вакт бу етишмади. Биргина уйинда узгача тактика ва футболчилар уз имкониятларидан бир бош баланд уйин кутгандик. Вакт эса истаганча булди, биз эса кутдик. Лекин натижа доимгидек йук ва шармандали!
Xo'p,taktika o'zgacha bo'ldi,shunchaki futbolchilar o'z boshidan baland sakray olmadi,demak,Abramov bilan fikrlaringiz bir joydan chiqyaptiku,shunda.
   
21 июн 09:55:53
ZAMON HOFIZ
Davronbek Beshariq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизнинг МТЖ га хориждан минг кучли мураббий келсин, бизнинг ландовур, кузи ёниб уйнамайдиган футболчиларимиз билан ЖЧ га чика олмаймиз. Минг афсус....
ФИКРИНГИЗ ЮЗ ПОИЗ ТУГРИ КУПЕР КЕЛГАНДА МИСРНИ ЖЧГА КУПЕР ОЛИБ ЧИКДИ ДЕГАНДА ХАМ КАЙСИДИР БИР ЮЗЕР ЕЗГАН ЭДИ МИСРНИ САЛАХ ОЛИБ ЧИКДИ БИЗДА САЛАХДАЙ ФУТБОЛЧИ ЙУК ДЕБ ЗИДАН ЕКИ КЛОП КЕЛМАЙДИМИ НАТИЖА ШУ ЯНА
   
21 июн 09:30:29
Bu shunchaki o'yin
Dilshod Pardayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Buni nima aloqasi bor ? Rustam fiziologik jihatdan javob berolmasdi tezkor Saudiya o'yinchilariga,bu unga bog'liq sababmas,chunki u qo'lidan kelganini qildi.Uni murabbiy shu joyga qo'ygan. Ba'zi "futbol ekspertlariga" qoyil qolamanda ,gap ketayotgan mavzu qolib,20 yil oldingi ichida qolgan alamlarini tiqishtiradi mavzuga ) Xullas,Odil,Abramov,Rustam va hattoki Oleg ham xato qildi,lekin kurashdiku,ko'pchilik shularga yopishib olgan,nega tizimli xatolarni hech kim gapirmaydi !
Тизимдаги хатолар, футболда уйин куриш сестемаларидаги хатолар хакида бундан 12 йил олдин УФФ. Уз сайтида гапирганмиз. Футбол "профессори"гаям чикканмиз. Шунча вакт бу етишмади. Биргина уйинда узгача тактика ва футболчилар уз имкониятларидан бир бош баланд уйин кутгандик. Вакт эса истаганча булди, биз эса кутдик. Лекин натижа доимгидек йук ва шармандали!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика