UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Бахтиёр Ашурматов: "Қувондиқ Рўзиев биз учун катта йўқотиш" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Қувондиқ Рўзиев биз учун катта йўқотиш"

"Қўқон-1912" жамоаси шу кунларда Тошкент шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни қизғин равишда давом эттирмоқда.

"Шунқорлар" бугун йиғин доирасидаги биринчи ўртоқлик учрашувида "Сўғдиёна"га қарши ўйинда майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоанинг тайёргарлиги ва таркибдаги янгиликлар ҳусусида қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Футболчилар машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. Ўйлайманки, Тошкентдаги йиғин биз учун самарали бўлади. Биринчи назорат ўйинини "Сўғдиёна"га қарши ўтказдик ва унда футболчиларимизнинг имкониятларини яна бир бор кўриб олдик. Ҳозирда икки нафар футболчимиз Ойбек Рустамов ва Мурод Ҳолмуҳаммедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинида қатнашмоқда. Сафимизга қўшилган иқтидорли ярим ҳимоячи Асадбек Собиржонов эса олимпия терма жамоасидан чақирув олди. Ҳамидулло Абдуҳамидов жароҳатидан сўнг тикланмоқда. Шу боис таркибимизни тўлиқ, деб бўлмайди. Ушбу футболчилар ихтиёримизга етиб келишса таркиб борасида маълум бир хулоса чиқара оламиз. Бу йил ҳам рақобатбардош жамоа туза оламиз.


Мазкур йиғинга "Нефтчи"дан Илҳом Ваҳобов, "Истиқлол"дан Анвар Ҳожимирзаев, Жамшид Раҳматуллаев каби футболчиларни жалб қилдик. Селекция жараёни ҳали тўхтагани йўқ. Яқин кунларда Якуба Бамбанинг келиши кутилмоқда. Шунингдек, яна бир неча футболчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. 5-6 кун ичида таркибимиз аниқ бўлиб улгуради.
Мўмин Мелиев билан йиғинлар бошланмасидан аввал келишувга эришгандик. Унга АГМК, "Сўғдиёна" жамоаларидан таклиф бўлганди. Ўйлайманки, Мелиевнинг жамоамизга кўп ёрдами тегади. Меҳнаткаш футболчи ҳисобланади. Фарҳод Бекмуродов билан ҳам худди шундай тез келишдик. Улар билан ҳамкорлигимиз фойдали бўлиши шубҳасиз. Славко Лукични мухлислар яхши билишади. "Насаф", "Навбаҳор"даги ўйинлари билан танилган. Лукич орқали ҳимоядаги рақобатни кучайтирдик.


Қувондиқ Рўзиевнинг жамоамизни тарк этиши катта йўқотиш. Мухлисларимизнинг ёқимтойига айланиб, биз билан ҳам яқин ака-укадек бўлиб қолганди. Қувондиқнинг қалби Қўқонда қолди. Лекин, маълум сабабларга кўра "Навбаҳор"га ўтишга қарор қилди. Унинг қарорини қўллаб-қувватладик ва дўстона равишда хайрлашдик. Келажакда яна бирга ишласам, хурсанд бўламан. Буни ўзи ҳам таъкидлаб кетди. Катта йўқотиш, аммо унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди




Реклама



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика