UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Сабаҳ" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан" (матнли трансляция)  8 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  2 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  3 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  12 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  10 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлимни жуда бўш ўтказдик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлимни жуда бўш ўтказдик"

Суперлиганинг 10-турида “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.




- “Сўғдиёна”нинг кучини қайси жиҳатларда эканини билардик. Футболчиларимизга ҳам таъкидлагандик, уларнинг биринчи кучи стандарт вазиятлар, иккинчиси тажовузкор футбол кўрсатишади, якка курашлардаги кўп вазиятларда ғолиб чиқишади ва охиригача курашади. Афсуски, биз айтган жиҳатларда ютқаздик. Шохруз Норхонов стандарт вазиятларда жуда хавфли эканини айтгандик. Бироқ бурчак зарбасидан кейин уни “йўқотиб” қўйдик ва гол ўтказдик. Бу гол ўйинда туб бурилиш ясади. Иккинчи голда биз марказда якка курашда ютқаздик ва рақиб гол урди. 

Шундан кейин таваккал қилишга мажбур бўлдик ва учта ҳужумчи билан ўйнадик. “Сўғдиёна” учун бўшлиқлар пайдо бўлди. Натижада улар бундан фойдаланди. Биринчи бўлим билан иккинчи бўлим ўртасида катта фарқ бўлди. Иккинчи бўлимни жуда бўш ўтказдик. “Сўғдиёна” жамоаси эса иккинчи бўлимда ҳар томонлама кучлилигини кўрсатди. Мезбонларни табриклаймиз. Шунча йўл босиб жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимиз етиб келишганди. Ҳамма нарсани тушунишим мумкин, айтайлик, футболда ютқазиш ёки рақиб жамоа омадлироқ чиқиши ва имкониятлардан фойдаланиши мумкин. Лекин футболчилар жонини бериб ўйнамагани, якка курашларда соғлигини ўйлаб курашмаганларни тушунмайман. Мана шундай курашмайдиган ўйинчилар кейинги ўйинлардан захирада қолади.

Ҳозир қайсидир футболчиларни айбламоқчи эмасман. Аммо биз якка курашларда ютқаздик. Таркибимизда танлаш имконияти кўп эмасди, бор имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бироқ 3:0 ҳисобидаги мағлубият жуда оғриқли. Айб биз мураббийлар штабида, айбни ўз бўйнимизга оламиз. Уч кундан кейин яна ўйин ва тайёргарлик кўришимиз керак.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика