UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчилар кўрсатмаларимни иккинчи бўлимда тўлиқ бажаришди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчилар кўрсатмаларимни иккинчи бўлимда тўлиқ бажаришди"

Ўзбекистон Coca Cola кубоги 1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сурхон” учрашувидан кеийнги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

“Сурхон” жамоаси бугун асосан, иккинчи таркиб футболчилари билан майдонга тушди. Уларда иштиёқ кучли эди. Биринчи бўлим давомида бу нарса яққол кўринди. Улар биринчи бўлимда бизга етарлича қаршилик кўрсатишди. Бундан ташқари, футболчиларимиз ёш футболчиларни бемалол ютамиз деб ўйлашди шекилли. Қолаверса, Термизликлар қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилишди. Танаффусда йигитларга таъкидлаб ўтдик. 45 минут тезда ўтиб кетади. Тезроқ ҳаракат қилмасак , бундай ўйин билан гол ура олмаслигимизни тушунтирдим. Футболчилар кўрсатмаларимни иккинчи бўлимда тўлиқ бажаришди. Вазиятлар яратиш, иштиёқ борасида ҳаракатларимиз анча ўзгарди.  Иккинчи бўлимда ўйинимиз кучади ва керакли бўлган ғалабага эришди. Энди кейинги рақибимизни кутамиз. “Сурхон”ни эса бугунги учрашувдаги ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман ва уларга келгусида омад тилайман. 

Кучли жамоага қарши футболчиларни  тайёрлаш бироз осонроқ бўлади. Сабаби футболчиларни ўзи кучли рақибга қарши ўзларини яхши тайёрлайди.  Кучсизроқ жамаоага қарши тайёрлаш қийинроқ кечади. Ўйлайманки, кейинги босқичда кучсиз жамоа бўлмайди ва иштиёқ жиҳатдан футболчиларимизда муаммо бўлмайди. 

Бизда мавсумни охирига келиб ёш футболчиларни майдонга туширишга мажбур бўлдик. Айни дамга келиб таркибимизда муаммолар юзага келди. Бек Абдуллаев ва Жасур Ёқубовлар мавсум давомида ўринбосарларимиз  таркибида яхши ўйинларни намойиш қилишди. Машғулотларда астойдил ишлашди. Бугун уларга имконият бердик. Бек Абдуллаевни бугун бироз иссиғи ҳам бўлган экан. Майдонга тушишга иштиёқи кучлилигидан буни бизга билдирмаган. Иккинчи таймда Сардор Етовқўзиев, Мухсин Норматовларни ҳам майдонга туширдик. Улар ҳам ёмон ўйнашмади. Айниқса Етовқўзиевнинг ҳаракатлари бизга манзур бўлди. Бу футболчиларга қанча кўп имконият берсак, шунча яхши бўлади.

Кейинги босқичда қайси рақиб тушишини фарқи йўқ. Сабаби қуръа  истаган рақибни бизга тўғрилаб қўйиши мумкин. Айни пайтда "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари барчадан ўйин бўйича кучли деб ўйлайман. Лекин кубок баҳслари бир ўйиндан иборат эканлигини хисобга олсак ҳар қандай рақиб билан ҳам бемалол ўйнаш мумкин", - дейди Ашурматов.





Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика