«Бавария» ярим ҳимоячиси Жан «Байер»га ўтди

Tolibjon Qosimov
2 авг 2013
«Байер» «Бавария»дан ярим ҳимоячи Эмре Жанни сотиб олди, деб хабар бермоқда мюнхен клуби расмий сайти.
19 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома тузилади. Трансфер нархи оммага ошкор қилинмаяпти.

«Эмре Жан – немис футболининг энг қобилиятли ёш футболчиларидан бири. Биз бу нарсани унинг келажаги учун қилдик. Олдинроқ Тони Кроосни ҳам «Байер»га, Филипп Лам «Штутгарт» ва Давид Алаба «Хоффенхайм»га бергандик, – дейди «Бавария» бошқарув раиси Карл-Хайцн Румменигге.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru