

Немис ёзда жароҳат олган ва бу уни бир неча ойга сафдан чиқарган эди.
27 ёшли ярим ҳимоячи даволанишни давом эттирмоқда, аммо сентябрь ойи ўрталарида умумий гуруҳдаги машғулотларга қўшилади.
Горецка ўтган мавсум "Бавария" сафида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди. У шунингдек сонидаги жароҳат сабаб бир неча ойни ўтказиб юборди.



