

"Бавария" Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби футболчиси Йонас Хофманни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. "Боруссия М" эса Йонас учун камида 20 млн евро сўрамоқда. Ҳозирда, футболчига нафақат "Бавария", балки Англия ва Испаниядан ҳам таклифлар бор. Хофманнинг шартномаси 2023 йил ўз якунига етади.
Хофманн 2020/21 йилги мавсум "Боруссия" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 13та ассист қайд этган.



