"Бавария" устози нима учун "Копенгаген"га қарши ўйин қийин кечишини тушунтирди
03 окт 2023 11:23
Янгиликлар
"Бавария" устози нима учун "Копенгаген"га қарши ўйин қийин кечишини тушунтирди
"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель "Копенгаген"га қарши Чемпионлар Лигаси 2-тур учрашуви арафасида фикр билдирди.
"Мен Чемпионлар Лигасидаги ҳар бир рақибни ҳурмат қиламан. Бу дунёдаги энг қийин клуб мусобақаси. "Копенгаген" Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумида "Манчестер Сити", "Дортмунд" ва "Севилья"га қарши бирорта уй учрашувида мағлуб бўлмади", – деди Томас Тухель.
Эслатиб ўтамиз, "Копенгаген" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ўз майдонидаги 15 ўйиндан атиги 1 тасида "Реал"га мағлуб бўлган. "Барселона", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ва бошқа жамоалар уларнинг майдонида ғалаба қозона олишмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар