"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисини 42 млн. еврога сотиб олади, футболчи ҳам рози
02 апр 2018 11:12
Янгиликлар
"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисини 42 млн. еврога сотиб олади, футболчи ҳам рози
Ижара асосида "Бавария"да тўп тепаётган "Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес тез орада немис клуби футболчисига айланади.
Мюнхенликлар Мадрид клуби раҳбариятига 26 ёшли колумбияликни 42 млн. еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишини айтишди. Футболчининг ўзи ҳам бунга рози.
"Бавария" ўтган ёзда "Реал"дан Колумбия терма жамоаси футболчисини 13 млн. евро эвазига икки мавсумга ижарага олган эди.
Жорий мавсум Хамес Бундеслиганинг 18та ўйинида 5та гол уриб, 9та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар