

Германиянинг "Бавария" клуби ҳужумчи Эрик Шупо-Мотингни қишда қўйиб юборишга қарши эмас.
34 ёшли камерунлик футболчининг битими кейинги ёзда тугайди ва қишки трансфер ойнасида Шупо-Мотинг бўйича таклифлар бўлса, "Бавария" уларни кўриб чиқишга шай.
Эрик Шупо-Мотинг ушбу мавсум "Бавария" либосида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та тўп киритди.



