

"Бавария" "нерадзуррилар" билан 27 ёшли ўйинчининг трансфери борасида алоқага чиққан. Ҳали томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланганича йўқ.
Немис клуби хорватиялик футболчичга "Ливерпуль"га ўтиши кутилаётган Тиаго Алькантаранинг эҳтимолий ўринбосари сифатида қарамоқда.
Футболчи якунланган мавсум клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 9та ассист қайд этди.



