"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти

Sherzod Nurmatov
19 апр 2024, 13:51
Бироқ Ким Мин Жэ жамоадаги ўрнидан мамнун эмас.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Ким Мин Жэ ёзда жамоани тарк этиш ниятида эмас, деб хабар берди "Sky Sport" мухбири Флориан Плеттенберг.

Хабарларга қараганда, 27 ёшли Ким марказий ҳимояда учинчи танлов бўлган жамоадаги ўз позициясидан норози ва кейинги мавсумда ўзининг муносиблигини исботламоқчи.

Ким Мин Жэ жорий мавсум "Бавария" сафида 29 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли пасга муаллифлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport