"Бавария" ҳамон Коло Муани трансфери ҳақида ўйламоқда

Omonjon To`xtamirzayev
19 апр 2023, 11:56
"Айнтрахт" ҳужумчиси Рандаль Коло Муани Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

Футболчи профили клуб қўядиган талабларга тўлиқ мос тушмасада, Мюнхендагилар барибир ушбу трансферга қизиқишини йўқотмаган ва форварднинг бевосита дарвозага қараб ҳаракатланавериши ҳамда голларга чанқоқлигини қадрлайди.

Таъкидланишича, франциялик футболчи трансфери борасидаги якуний қарорни "Бавария" устози Томас Тухель қабул қилади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Bild