"Бавария" Гвардиоланинг маошини 15 миллионгача кўтармоқчи

Aziz Tukhtamuradov
9 ноя 2015
"Бавария" Хосеп Гвардиола билан янги шартнома имзолайди ва ушбу шартномада мураббийнинг йиллик маоши сезиларли даражада ошиши кутилмоқда, дея хабар қилади Sport1.de.

Эслатиб ўтамиз, томонлар айни пайтда янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқдалар. Амалдаги шартнома 2016 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Хабар қилинишича, "Бавария" мураббийга йилига 15 миллион евро маош ҳамда 2018 йилгача шартнома таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мураббий айни пайтда йилига 11 миллион евро маош олади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sport1.de