

Томонлар шартноманинг бекор қилиниши борасида келишиб олишди. Коста "Ювентус"дан "Бавария"га ижара асосида ўтганди. Ушбу мавсумда Коста Бундеслиганинг 11 ўйинида қатнашди.
Футболчи катта эҳтимол билан "Гремио"га ўтиши кутилмоқда. Костани "Ювентус" ҳам қўйиб юборишга тайёр турибди.


