

"Бавария" клуби ўз чемпионатида рекордлар қайд этишда давом этмоқда. "Кёльн"га қарши ўйиннинг (0:4) 9-дақиқасида Роберт Левандовсчи рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, "Бавария" клуби Бундеслига доирасидаги кетма-кет 66-ўйинда гол уришга эришди. Бу натижа Германия чемпионатининг мутлақ рекорди ҳисобланади.




