"Бавария" бошқа спорт директори топиб қўйди

Mirjalol Normatov
28 май 2023
"Лейпциг" спорт директори Макс Эберль "Бавария"да иш бошлаши мумкин.

Мюнхен клуби вакиллари 49 ёшли мутахассис билан "Кельн"га қарши ўйин олдидан учрашган ва уни Ҳасан Салихамижичнинг ўрнига ишга таклиф қилган. Эберлнинг "Лейпциг" билан шартномаси 2026 йилга қадар давом этади.

"Бавария" Максни 2017 йилда ҳам кузатган, бироқ ўшанда клуб Ҳасан Салихамижич вариантида тўхталганди.

"Лейпциг"га қадар Эберль 23 йил давомида "Боруссия" М клубида фаолият олиб борган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal