

Уругвайлик ҳимоячи Мюнхен клуби учун асосий трансфер нишони бўлиб турибди. «Бавария» Рональдни харид қилишга пул топиш учун бир қатор футболчиларини сотиши керак бўлади.
Араухо «Барселона» клуби тизимида 2018 йилдан буён ўйнамоқда. Бу мавсумда футболчи каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охирига қадар тузилган. Transfermarkt портали Араухони 70 миллион еврога баҳоламоқда.




