"Барселона"нинг янги футболчиси Ориоль Ромеу ҳақида
19 июл 2023 16:45
Янгиликлар
Жуда бир ғалати эшитилар, аммо Ромеу бугунги "Барселона"га Серхио Бускетсдан кўра кўпроқ мос тушади. Жамоага майдон марказида рақиб режасию, ҳужумларини бузиб ташлайдиган футболчи етишмаётганди. Боғловчи вазифасини, ўша Бускетснинг энг зўр давридагидек, сифатли бажарадиган, ҳужумкор ярим ҳимоячиларнинг ортида, тўпни олиб қўйишда улар учур ҳам тер тўкадиган футболчи зарур эди.
Френки де Ёнгга Каталонияда айнан шундай шерик етишмаётганди. Френки ёнида таянч ярим ҳимоячи бўлганида фаолиятининг энг яхши даврларини бошидан ўтказган. Ёши анча ўтиб қолган Бускетс билан у мослашишга, ўзининг энг яхши ҳислатларини қурбон қилишига тўғри келарди. Ромеу билан унинг ўйини қайта очилиши мумкин бўлади.
Ўз навбатида Ромеудан талаб қилинадиган ягона нарса – тўпни олиб қўйиб, энг яқин шеригига узатиш. Қолган ишни қиладиганлар етарли: Френки де Ёнг, Педри, Гави, Гюндоган.
Ҳозирдан огоҳлантириб қўяйлик Ромеу мухлисларни ҳайратга солмайди ва майдонда яққол ажралиб турмайди. Ундан мўъжиза кутманг. У тинмай меҳнат қилади ва рақибнинг асабига тегади. Ромеу ўзи учун тўланган беш миллионнинг ҳар бир сентини оқлайди.
Фикрлар