

L’Equipe ва RMC Sport нашрларининг маълумот беришича, клубнинг янги устози "Барселона" ва "Арсенал" жамоаларида ўйнаган собиқ ҳимоячи Силвиньо бўлади.
У 2 йиллик шартнома имзолайди. Бу қарор "Лион" клуб директори бўладиган Жуниньо Пернамбукано томонидан қабул қилинган дейилади.
Силвиньо шу пайтга қадар клуб даражасида бош мураббий бўлиб ишламаган. Бразилиялик мутахассис фақат Бразилия ёшлар термаси ва асосий жамоанинг штабида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли Силвиньо 2004-2009 йилларда "Барселона" клубида ўйнаган.





