UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04U-17 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида маълумотлар  0 09:50Sofascore. Машарипов собиқ жамоасига қарши учрашувда неча баҳо олди?  0 09:12Элит ОЧЛ. 3-тур якунларидан сўнг «Пахтакор« ўз гуруҳида нечанчи ўринда?  9 09:09«Ал Ҳуссеин» га қарши беллашувни ҳиндистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради  2 08:37«Персеполис» Ўрунов сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАга шикоят қилди  3 08:08U-17 Осиё кубоги саралаш босқичи. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлашади  0 07:36ОЧЛ 2. Бугун «Насаф» майдонга тушади  6 02:05ЕЧЛ. Икки тўп фарқи билан ортда бораётган "Реал" якунда "Боруссия"ни шунчаки "майдалаб" ташлади. Винидан хет-трик  156 02:00ЕЧЛ. "Арсенал"да ғалаба, ПСЖ дуранг ўйнади, "Ювентус" эса мағлуб бўлди  0 01:15Роналду билан суҳбат, Қатар ва КХДРга қарши ўйинлар – Жалолиддин Машариповнинг "Ал Насср"га қарши ўйиндан кейин фикрлари  10 01:06"Ливерпуль" янги мавсумдан Adidas билан ҳамкорлик қилишни бошлайди  3 00:45Россия кубоги. ЦСКА "Ахмат"ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 23:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Монако" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 22:50Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ягона гол эвазига "Истиқлол"ни мағлуб қилди. Машарипов 72-дақиқада захирага олинди  9 21:45Про лига 24-турида ишлайдиган расмийлар маълум  2

"Барселона"даги можаро — олдин бирга ўйнашган, энди душман бўлишдими? Хави нега Альбага нисбатан бундай қилмоқда Янгиликлар

"Барселона"даги можаро — олдин бирга ўйнашган, энди душман бўлишдими? Хави нега Альбага нисбатан бундай қилмоқда

"Қария" билан чиройли йўл тутишмаяпти.

Хави "Барселона" кийим алмаштириш хонасини назорати остига ола билди. Ҳозирда ўйинчилар бош мураббий атрофида бирлашиб, олдин бир-бирлари билан қандай курашганликлари ҳақида гапиришмоқда. Жамоада ҳозирда Рональд Куман давридагидан анча соғлом муҳит мавжуд эканлиги аниқ.


Аммо, қайта қуриш даврида Хави одатий ҳаракатлар қилмаслигига ҳам тўғри келади. Масалан, тарбияланувчилар бўлмиш Мингес ва Пуч билан хайрлашиш, Пике ва Альбага энди захира ўйинчиси эканликларини маълум қилиш. "Барселона" учун эпик трансфер ойнаси якунланиши арафасида ва жамоанинг ярми қайта тузилган пайтда, Хави ёқимсиз воқеага дуч келди. Клуб "Интер" билан Жоржи Альбанинг йиллик ижараси бўйича келишувга эришгани маълум қилинди.



Чап қанот ҳимоячи ўтган мавсум жамоа етакчиларидан бири эди, аммо Хави ушбу мавсум бошида уни захирага ўтказди. Испан матбуоти мураббий 33 ёшли "қария"нинг илк турдаги "Райо Вальекано"га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан норози бўлгани ҳақида ёзди. Шундан сўнг асосий таркибда 18 ёшли тарбияланувчиси Алехандро Бальде кўриниш берди. Бундан ташқари, каталонияликлар ушбу позицияда "Челси"дан Маркос Алонсонинг трансферини якунлашди.


Умуман олганда, Альбанинг кўпларни учун чап қанот ҳимояда учинчи танлов бўлиб қолгани ҳайратда қолдирди. Бир қатор инсайдерлар "Барса"нинг "Интер" билан келишувга эришгани, Альбани ижарага бериши ва маошининг 60 фоизини тўлаши ҳақида хабар берилган эди. Marca'нинг ёзишича, Жорди бунга қадар аллақачон маошининг тушишига рози бўлган, аммо клубда маошлар билан боғлиқ муаммолар сақлаб қолинган ва янгилар билан шартнома имзолаш учун маошлар фондини пасайтириш керак эди. Шу сабаб, Жордини Италияга юборишмоқчи эди.



Аммо, Альба кескин тарзда кетишни ва ушбу масалани ҳал этиш учун Хави билан учрашишни рад этди. Футболчининг фикрича, клуб унинг орқасидан музокара ўтказиб, унга хиёнат қилган. CCMA бу ҳикояни ёритиб берди ва бу чиройли чиқмаган. Айтилишича, трансфер ойнаси тугашига икки кун қолган Алонсо трансфери бўйича воситачи Альбанинг агенти билан боғланиб, унинг мижозига "Интер" қизиқиш билдираётганини айтган. Агент масалани ойдинлаштириш учун итальян клуби билан боғланди. "Барселона"нинг ўзи "нерадзурри"га Альбани ижарага олишни ўзи таклиф этгани маълум бўлган.


Жорди барча музокараларни тўхтатди ва "Барселона"да қолди. Аммо, энди у қийин вазиятда — Маркос Алонсо харид қилинди, ёш Бальде ажойиб формада. Альба кетма-кет учинчи ўйинни захира ўриндиғида бошлайди. Футболчининг "Интер"га ижарага ўтиш борасидаги музокараларда яққол иштирок этган Хави билан муносабатлари қандай  бўлишини айтиш қийин.



"Альба — жамоадаги яна бир муҳим ўйинчи, у бизга ёрдам беради, — деб айтди Хави Альбанинг "Барселона"даги ўрни ҳақида. — У ўз тажрибаси сабаб муҳим ўйинчи бўлиши керак. У албатта бизнинг яқин ўйинларимизда ҳаракат қилади. Менда бундай даражадаги футболчи борлигидан мамнунман. Биз ёш, ном ва титулларга қарамаймиз. Фақат фойда келтириш ва натижа".


Хави яқинда Альба, Пике, Бускетс ва тер Штеген билан бир жамоада эди. Энди Хави улар билан бошлиқ ролида муносабатларни ўрнатмоқда. Аммо, барча фахрийлар клубга содиқликларини намойиш этишмоқда ва қатъиян очиқ қарама-қаршиликка боришмайди. Албатта, Альба ҳали узун мавсумда катта эҳтимол билан ўз ўйин вақтларини олади.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика