UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  1 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  5 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  40 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14

"Барселона" йил давомида 304 миллион евро фойда кўрганини эълон қилди Янгиликлар

"Барселона" йил давомида 304 миллион евро фойда кўрганини эълон қилди

Теглар :  Барселона
“Барселона” молиявий йилни 300 миллион евродан ортиқ фойда билан якунлади.

Каталония клуби молиявий йил якунида (2022/23 йилги футбол мавсуми назар тутилган) солиқларни тўлашдан кейинги соф фойда 304 миллион еврони ташкил этганини эълон қилди, бу сумма раҳбарият кутганидан кўп бўлган.

"Барса" умумий даромад ва харажатларни ошкор этмади, бироқ операцион даромад 1,259 миллиард еврони, бу тоифадаги харажатлар эса 1,165 миллиард еврони ташкил қилганини қайд этди.

Клубнинг тижорат даромади аввалги даврга нисбатан 43 фоизга ошиб, 351 миллион еврони ташкил қилди. Ҳомийлардан тушган даромад деярли 200 миллион еврога етди.

Ҳисобот бизнеснинг барча йўналишлари бўйича ўсишни кўрсатади, клубнинг соф қарзи кетма-кет иккинчи йил пасайган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика