UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  1 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  20 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  14 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  20 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

"Барселона" Хави билан шартномани 2025 йилгача узайтиради Янгиликлар

"Барселона" Хави билан шартномани 2025 йилгача узайтиради

Каталония клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хави Эрнандесга янги шартнома таклиф қилади.

Клуб "Реал"га қарши Ла Лиганинг навбатдаги учрашувидан сўнг жамоа устозини янги битим билан сийламоқчи. Янги келишув 2025 йилгача амалда бўлади.

"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб жорий мавсумда яна бирор совринга эга чиқиши ёки акси бўлишидан қатьи назар 43 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиришни истайди. У мураббийнинг ишидан жуда мамнун.

Хави бунгача 2024 йилнинг июнигача кучда бўладиган шартномага эга эди. Мутахассис Лапорта билан яхши шахсий ва профессионал муносабатларни ўрнатгани боис бир йиллик узайтириш ҳеч қандай қийинчиликларсиз қабул қилиниши кутилмоқда.

"Барса" ушбу мавсум Хави қўл остида Испания Суперкубогини қўлга киритди. Мамлакат кубоги ярим финали биринчи ўйинида "Реал" устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Душанба куни бўлиб ўтадиган класикодаги ғолиблик турнир жадвалида Мадрид клубидан 12 очко олдинлаб кетиш имконини бериши мумкин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика