"Барселона" ва "Ювентус" "Атлетико" футболчиси билан шартнома имзолаш ғоясидан воз кечди

Alisher
10 мар 2024
"Атлетико" марказий ҳимоячиси Марио Эрмосо жорий мавсум сўнггида "Барселона" ёки "Ювентус"га ўтмайди.

Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда. Ўйинчининг "матрасчилар" билан меҳнат келишуви якунига етмоқда.

Икки топ клуб ҳам Эрмосо билан эркин агент мақомида шартнома имзолашни режалаштиришганди, аммо сўнгги кунларда бу ғоядан воз кечишди. Қайд этилишича, "Атлетико" раҳбарияти ҳам ҳимоячига янги шартнома таклиф қилишга шошмаятпи.

Эрмосо жорий мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат битими 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano