“Барселона” собиқ устози “Вильярреал”да Эмерининг ўрнини эгаллайди
25 окт 2022 09:40
Янгиликлар
Унга кўра, “Барселона” собиқ бош мураббийи Кике Сетьен “Вильярреал”да иш бошлайди. У 2020 йил каталонияликларни тарк этган ва ҳозиргача ишсиз эди. 64 ёшли мутахассис “сариқ сувости кемаси” вакиллари билан музокара олиб бормоқда. У фаолияти давомида “Бетис”, “Лас-Пальмас”,”Луго”, “Логроньес”, “Полидепортиво”, “Расинг” каби клубларни бошқарган ва Экваториаль Гвинея ТЖда фаолият олиб борган. Шунингдек, Кике 2005 йил Россия пляж футболи термасига устозлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери “Вильярреал” билан шартномасини бекор қилиб, “Астон Вилла”да иш бошлади. Жамоа ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида 18 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар