"Барселона" собиқ футболчиси "Бока Хуниорс" президенти лавозимига даъвогарлик қилмоқда
16 ноя 2023 11:04
Янгиликлар
"Барселона" собиқ футболчиси "Бока Хуниорс" президенти лавозимига даъвогарлик қилмоқда
Хуан Роман Рикельме ўз ватан клубини бошқариши мумкин.
Испаниянинг "Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хуан Роман Рикельме Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоаси президенти лавозимига даъвогар, деб хабар бермоқда "El Grafico".
Президентлик сайловларида иштирок этиш учун ариза топширишнинг охирги муддати 2 декабрь, шанба куни. Рикельменинг вице-президентлигига номзод клубнинг амалдаги президенти Хорхе Амор Амеаль бўлади.
Сайловларда Рикельме ва Амор Амеалнинг асосий рақобатчилари сиёсатчи ва иқтисодчи, Аргентина бош вазири собиқ ўринбосари Анлрес Ибарра ва мамлакат собиқ президенти Маурисио Макридир.
Хуан Роман Рикельме 2015 йилда фаолиятини якунлаган. 2019 йилнинг декабридан бери "Бока Хуниорс"нинг иккинчи вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Фикрлар