"Барселона" қизиқаётган Киммих келажаги ҳақида гапирди

Alisher
15 сен 2024, 12:52
Шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етадиган "Бавария" ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Мюнхен клуби билан битим ҳақида гапирди.

"Клуб билан [шартномани] муҳокама қилишга тайёрман. Ундан қўллаб-қувватлаш олиш доимо ёқимли. Шунчаки вазиятдан роҳатланяпман. Ҳозир ўйинларни ютиш муҳим", — деди Киммих.

29 ёшли ўйинчи 2015 йилдан бери "Бавария"да ўйнайди. У жорий мавсум барча мусобақаларда 4та ўйинда ҳаракат қилди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizoromano