"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
Испания Ла Лигасининг 21-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида аутсайдер "Овьедо"ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Спотифай Камп Ноу"да кечган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Бироқ иккинчи бўлимда каталонияликлар рақиб дарвозасига йўл топа олишди. 52-дақиқада Дани Ольмо ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Рафинья орадаги фарқни оширди. 74-дақиқада эса стадиондаги барчани лол қолдирган гол урилди: Ламин Ямаль тўпни ҳавода ўзига мослаб, "қайчи" услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

25 янв 2026, 20:15
FC Barcelona — Real Oviedo
3 – 0
Тугади





Ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" 52 очко жамғариб, "Реал"ни ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди. "Овьедо" эса 13 очко билан сўнгги, 20-поғонада қолмоқда.

Навбатдаги турда Ханси Флик шогирдлари 31 январь куни сафарда "Эльче" меҳмони бўлишади. "Овьедо" эса шу куни ўз уйида "Жирона"ни қабул қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia