"Барселона" мухлислари учун нохуш янгилик
24 сен 2023 00:46
Янгиликлар
"Барселона" мухлислари учун нохуш янгилик
"Барселона" ярим ҳимоячиси бир неча ҳафтага сафдан чиққан бўлиши мумкин.
Каталония клуби ярим ҳимоячиси Френки Де Йонг "Сельта"га қарши баҳснинг 36-дақиқасида жароҳат олиб, алмаштирилди.
Маълумотларга кўра, дастлабки сканлар футболчининг жароҳати жиддийроқ бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Де Йонг ноябргача майдонга тушмаслиги мумкин.
Футболчи чуқурлаштирилган кўрикдан ўтганидан сўнг унинг сафга қайтиш муддати маълум бўлади.
Фикрлар