"Барселона" "Монако" ўйинчисига кўз тикди
23 мар 14:17
Янгиликлар
"Барселона" "Монако" ўйинчисига кўз тикди
"Барселона" "Монако"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Вандерсонни диққат билан кузатмоқда.
Қайд этилишича, футболчини каталонияликлар спорт директори Деку ўз жамоасида кўрмоқчи. Испан гранди бир неча ойдан буён ушбу трансферни амалга ошириш устида иш олиб бормоқда.
23 ёшли Вандерсон техник маҳорати ва тезлиги бўйича "Барселона"нинг собиқ юлдуз футболчиси Дани Алвес билан таққосланмоқда.
Вандерсон жорий мавсум Франция чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар