"Барселона" "Манчестер Сити" ҳимоячисини харид қилмоқчи
09 ноя 2022 11:18
Янгиликлар
"Барселона" Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳимоячиси Иньиго Мартинесни Каталония клубини тарк этиш қарорини расман эълон қилган Жерар Пикега ўринбосар сифатида кўрмоқда, деб хабар берди Sport.es. Шунингдек, "кўк-анорранглилар" марказий ҳимоя чизиғига чап оёқда тўп тепувчи ўйинчи керак.
Мартинеснинг "Атлетик" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди, аммо "Барселона" уни январда ўз жамоасида кўрмоқчи. Агар каталонияликлар Бильбао клуби билан келиша олишмаса, "Манчестер Сити"дан Эмерик Ляпортни сотиб олишга ҳаракат қилишади. Унинг трансфери Мартинесни қўлга киритишдан анча қимматга тушади, аммо Каталония клуби раҳбарияти Ляпортнинг мақомини юқори баҳолайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар